Аҳолининг ҳар бир мурожаати эътибордан четда қолмайди
Наманган туманининг Ўлмас маҳалласи ҳудудида жойлашган 5 мактабда туман ҳокими Садритдин Мўминовнинг сайёр қабули ўтказилди.
Қабулда ҳудуд ҳоким ёрдамчиси, ташкилот раҳбарлари ва маҳалланинг 50 дан зиёд фуқаролари иштирок этишди.
Очиқ мулоқотда фуқаролар уй-жой таъмири, йўл, иш билан таъминланиш, электр ва табиий газ таъминоти, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олинди, аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди, айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.




