Наманган туманида анъанага мувофиқ ободонлаштириш ишлари давомида этмоқда
Халқимиз асрлар давомида тозалик, озодаликка қаттиқ риоя қилиб келган. Чунки, ободлик кўнгилдан бошланади. Зеро, обод маконда иш унумли ва баракали бўлиш билан бирга обод бўлган жойда фаровонлик, тўкинчилик, мўл-кўлчилик, қут-барака ҳукм суради.
Кун сайин чирой очиб бораётган Наманган туманининг барча маҳаллаларида бугун ҳам тозалов ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Ободонлаштириш доирасида йўл четлари, корхона ва ташкилотлар ҳудуди, аҳоли хонадонлари деворларини суваш, бўёқлаш, кўчаларни чиқиндилардан поклаш каби ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, туман ҳудудидаги фермер хўжаликлари дала майдонлари бўйлари, ариқ-зовурлар тозаланиб, равон ҳолатга келтирилмоқда.




