Наманган туманида 12 сонли ОП фойдаланишга топширилди

Наманган туманидаги Қўшчинор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий кўринишга келтирилган 12-сонли оилавий поликлиниканинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Омонжон Саидазимов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминовлар иштирок этдилар.

Ушбу тиббиёт муассасасига маҳаллий бюджети ҳисобидан 850 миллион сўм маблағ сарфланиб, мукаммал таъмирдан чиқарилди. Барча қулайликларга эга муассаса ҳудуддаги 24 600 нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.

Бу ерда яшовчилар умумий амалиёт шифокори, патронаж хизмати, туғиш ёшидаги аёллар ҳамда ҳомиладор ва туғруқдан кейинги доя хизмати, 11 турдаги тиббий таҳлилларни ўтказиш бўйича лаборатория хизмати, профилактик эмлаш хизматидан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар.