Пахтачиликда айни пайтда бажариладиган агротехник тадбирлар ҳосил чўғининг юқори ва сифатининг яхши бўлишини таъминлайди
Бугунги кунда Наманган туманида ғўза майдонларида кечиктириб бўлмас агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, кўсак қурти, ОВХ пуркагичларни ишлаши, суғориш, чеканка қилиш, культивациялаш ишлари, культиваторларни балиқ сирти қилиб ўраш кабилар бажарилмоқда ва бу ишларнинг сифат даражасини назорат қилиб бориш юзасидан туман ҳокими, қишлоқ хўжалиги ташкилот раҳбарлари ва мутасаддилар ҳудудларга бориб ўрганиш олиб бормоқдалар.
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳудудлардаги фермер хўжаликларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва ишни сифатли олиб бориш бўйича мутасаддилар томонидан йўл-йўриқ ва тавсиялар бериб борилмоқда.




