Агротехника тадбирларини вақтида ўтказиш ҳосилдорликни оширади
Наманганлик кўпни кўрган, тажрибали деҳқонлар 2022 йилда ғўзадан мўл ҳосил етиштириш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда. Шу мақсадда ерни «тўйдириш»га, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Бу эса ўз навбатида ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.
Бугун эрта тонгдан Наманган туманидаги «Навбаҳор» ММТП ҳудудидаги «Навбаҳор улуғ ният» фермер хўжалигида айни шу масалаларга бағишланган туман семинари бўлиб ўтди.
Муҳим агротехник тадбирлардан бири — чеканка ва ғўза зараркурандаллрига қарши курашиш масалалари муҳокама қилинган ушбу семинарда вилоят оқсоқоли Мўминжон Жўраев, туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва ММТП раислари ҳамда фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этдилар.
Маълумот учун, туманда 138 та фермер хўжалиги мавжуд бўлиб, жами 5550 гектар майдонда ғўза парваришланмоқда, жорий мавсумда эса 22706 тонна пахта ҳосили олиш кўзланмоқда.




