#онлайн
Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш - бугуннинг долзарб вазифаси
Наманган туман ҳокимлигининг мажлислар залида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Раъно Турдибоева маҳалла хотин-қизлар фаолларига оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилиши керак бўлган ишлар, ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш, намунали оилалар турмуш шароитини ўрнак сифатида кўрсатиш, оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ўзининг таклифларини берди.
Галдаги вазифалар доирасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.




