Ҳоким ва битирувчи ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
2022 йил 22 июнь куни Наманган туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактабида Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Санжар Абдуллаевлар 1-сонли касб-ҳунар мактабининг битирувчилари билан учрашди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, ҳозирги вақтда Наманган туманида 36 та мактаб, 2 та касб-ҳунар мактаби, Наманган саноат ва иқтисодиёт техникуми, Педагогика коллежи ва Наманган шарқ тиллари ва ҳизмат кўрсатиш техникуми фаолият олиб бормоқда.
Жорий йилда 1834 нафар ўқувчи умумтаълим мактабини тамомлади. Учрашув давомида битирувчи ёшларни катта ҳаёт остонасида ўз йўлларини топишлари учун берилаётган имкониятлар ҳақида фикр билдирилди. Улардан самарали ва оқилона фойдаланиш учун барча шарт-шароитлар борлиги, келажакда юртимиз равнақи ва фаровонлиги йўлида муносиб инсон бўлиб хизмат қилишлари айтиб ўтилди.




