Маҳаллий дастур ижроси –амалда
Наманган туманидаги олис ва оғир ҳудуд, деб танлаб олинган Кайковус маҳалла фуқаролар йиғинида семинар бўлиб ўтди.
Семинарда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султонов, туман ҳокими Садритдин Мўминов, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиб, бу ердаги цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирдилар. Ушбу ҳудудда ҳозирда 3,5 километр масофага цемент-бетон қопламали ички йўллар, 3,4 километрга сув тармоғи, 1 та трансформатор пункти, 56 дона бетон-таянч ўрнатилмоқда ва 3,2 километрга электр тармоғи тортиш ишлари амалга оширилмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




