Ҳоким ва ёшлар учрашуви: ёшларимиз томонидан билдирилган ҳар-бир мурожаат эътиборсиз қолмайди

Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов ва махалладаги ёшлар етакчиси Жахонгир Абдуллахановлар 1-сектор ҳудудидаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби биносида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Унда 29 нафар ёшлар ўзларининг мурожаат ва таклифлари билан иштирок этишди.

Юзма-юз учрашув чоғида ёшлар бандлик, тадбиркорликни йўлга қўйиш, санъатга қизиқувчи ёшларимиз чолғу асбобларини олиб беришда ҳамда кредит каби масалаларда ёрдам сўраб, мурожаат қилишди.

Бандлик масаласида мурожаат қилган 3 нафар ёшларнинг муаммоси ўрнида ечимга келтирилди. Ечими вақт талаб қиладиган масалалар назоратга олинди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi