ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ 2022 йил 31 март куни Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов ва махалладаги ёшлар етакчиси Хайрулло Валиевлар ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.
Учрашувда ёшлар томонидан тадбиркорлик учун ер ажратиб бериш, кредит олиш масалалари, ишга жойлашиш, касб-ҳунар ўқув курсларига бориш бўйича мурожаат қилишди.
Ҳар бир мурожаатнинг амалий ижроси бўйича туман ҳокими тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар бериб, ижроси назоратга олинди.
Жойларда ўтказилаётган бундай мулоқотлар анчадан бери ечилмай келинаётган жуда кўп масалаларни ҳал этишда муҳим ўрин тутади десак муболаға бўлмайди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.




