Наманган туманида 5-сонли умумтаълим мактаби фойдаланишга топширилди
Наманган туманининг Ўлмас маҳалла фуқаролари, айниқса ёшлари учун ўқув йили қутлуғ қадамлар билан келди. Неча йиллардан бери мазкур ҳудуд ўқув даргоҳига эҳтиёж сезар эди.
Ўзида барча шароитларни мужассам этган, 330 ўринга мўлжалланган таълим масканини “Равнақ қурилиш таъмир сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан 10 миллиард 462 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилди.
Янги мактабда ўқувчилар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратилган. 135 ўринли фаоллар зали, 60 ўринли ошхона, 14 та синф хонаси, 2 та информатика, 2 та инглиз тили, 2 та рус тили, маънавият, физика, кимё, биология, электрон кутубхона, логопет хонаси, ўқув зали, тиббиёт, ташқи спорт майдони, ҳарбий таълим хоналарининг тараққиёт асри талаблари даражасида жиҳозлангани ҳам шундан далолат беради.
Мазкур умумтаълим мактабини очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, туман ҳокими Садритдин Мўминов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустамжон Исроилов ҳамда туман сектор раҳбарлари иштирок этдилар.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




