Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан "Алимент ундирув ойлиги" доирасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Бюронинг Наманган туман бўлими, прокуратура ҳамкорлигида Тошбулоқ маданият саройида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
20 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги 600 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан қатнашган ярмаркага иш билан банд бўлмаган алимент тўловчилар таклиф этилди.
Бугун ишли бўлдим, бундан хурсандман. Бу эса тўловларни ўз вақтида тўлаш имконияти беради, - дейди Миришкор маҳалласи фуқароси Камолиддин Мирзарахимов.
Тадбир доирасида ўндан ортиқ оила яраштирилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинларида прокуратура ва Бюронинг туман бўлими ҳамкорлигида алимент тўловчи ва ундирувчилар хатловдан ўтказилиб, уларни алимент тўламаслик сабаблари ўрганилди. Бунга асосий омил ишсизлик эканлиги аниқланди, - дейди туман прокурори ёрдамчиси Жасурбек Ҳамидов.




