Фуқароларнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилмоқда:
2022 йил 12 март куни Наманган тумани Чағир МФЙ ҳудудидаги 16-сонли мактаб биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов раҳбарлигида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси туман бўлими бошлиғи Ходжиметов Отабек ва ҳудуд ҳоким ёрдамчиси Туманов Лочинбеклар иштирокида аҳоли муаммоларини бартараф этиш юзасидан фуқаролар қабули ўтказилмоқда.
Ўтказилаётган фуқаролар қабулида, тумандаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этишмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




