Ёшлар етакчиларига қулайликлар яратилмоқда Айни шу кунларда Наманган туманидаги 53 та маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчилари ўз иш фаолиятларини самарали тарзда олиб бормоқдалар.

2022 йил 9 март куни туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ёшлар етакчилари фаолиятлари давомида зарур бўладиган планшет билан таъминланди. Бундан кўзланган мақсад ёшлар етакчиларининг иш унумдорлигини янада ошириш ва шу билан бирга маҳаллада ёшларнинг муаммосини ҳал этиш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш, жиноятчиликни камайтириш, ўғил-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ёшлар бандлигини таъминлашдек масъулиятни вазифани ситқидилдан адо этишдир.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.