Наманган туманида 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тадбир ўтказилди.

Наманган туманидаги “Сарбон” тантаналар мажмуасида 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Бу дунёда ширин, аҳил ва бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, севги-муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган сиз гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Чиндан ҳам ўзининг беқиёс меҳри ва фидойилиги, сабр-қаноати ва чидамлилиги билан хонадонларимизда бутун жамиятимизда тинчлик-хотиржамлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини сақлаб ҳаётимизга файзу тароват бағишлайдиган тунлари бедор бўлиб болаларни баркамол инсонлар, Ватанимизнинг мард ва жасур ҳимоячилари этиб вояга етказадиган Сиз азиз аёлларни байрам билан чин дилдан қутлаймиз.

Ушбу байрам тадбирида туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман прокурори Хуршид Шуҳратжонов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Музаффар Нўъманов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Комилжон Кенжаевлар ўз табрик сўзларида азиз аёлларимизга мамлакатимизда берилаётган алоҳида эътибор ва ғамхўрлик бугунги кундаги уларнинг розилигида ўз аксини кўрсатмоқда дея таъкидладилар.

Тадбирда аёллар учун кўплаб тилаклар изҳор қилинди. Туман маданият бўлимининг хушовоз санъаткорлари Жалолиддин Усмонов, Шавкат Хамдамов, Баходир Ботировлар ижросидаги куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлдилар. Хотин-қизларга байрам совғалари улашилди.