Спорт ҳамма учун: Ҳар бир ёш эътиборда!
Бугун Наманган туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳар доимгиданда гавжум. Боиси юртимизда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида Паралимпия спорти турларини оммалаштириш ҳамда улар ўртасида спорт билан шуғулланувчилар қамровини янада ошириш борасида маҳаллабай ишлаш тизими ривожлантириш мақсадида махсус мактаб-интернатларида, спорт таълим муассасаларида ҳамда маҳаллаларда спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиб бориш бўйича маҳаллардаги ёшлар етакчилари билан "Паралимпия ҳаракатини маҳалладан бошлаймиз" шиори остида спорт мусобақалари Фестивал сифатида ўтказилмоқда.
Мусобақаларни Кичик Тошбулоқ МФЙ ёшлар етакчиси Бекзод Акрамов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг иштирокчи йигит қизлар спортнинг параенгил атлетика, парабадминтон, парастол тенниси, парашахмат-шашка турлари бўйича бахсларга киришдилар. Фестивал доирасида 5 та мухим ташаббусни аск эттирувчи кўргазмалар ва айниқса, туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган мусиқий дастур мусобақаларни чинакам байрамга айлантирди.
Мазкур спорт байрамида Республика паралимпия қўмитаси масъул ходими Анваржон Мурсакулов, Маданият вазири ўринбосари Олимжон Мирзаев, туман ҳокими Садритдин Мўминов туман сектор раҳбарлари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди ва кузатиб бордилар.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




