Наманган туманида анъанавий ҳашар ишлари давом этмоқда
Шу йил 4 март кунининг эрта тонгидан Наманган туманининг меҳнаткашлари баҳорги ободонлаштириш ишларини бошлаб юбордилар.
Улар томонидан марказий ўйингоҳи ҳамда болалар спорт мактаби ва "Етти булоқ" истироҳат боғи ён-атрофларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.Ариқ-зовурлар ковланиб, бегона ўтлардан тозаланмоқда.
Шу билан бирга "яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экилмоқда. Галдаги вазифалар юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇




