Ҳоким ва ёшлар учрашуви: ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди
Наманган туманидаги Олахамак маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 13- сонли мактаб биносида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман прокурори Хуршид Шухратжонов ва туманда фаолият олиб бораётган ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Учрашувда ёшларни қийнаётган камчилик ва муаммолар ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашувда берилган мурожаат ва саволлар баробарида учрашувда иштирок этган ёшлар туман ҳокимига ўз таклифларини ҳам беришди.Туман ҳокими мурожаатлар ижросини таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




