ОҚ ЕР МАҲАЛЛАСИГА ЯНГИ ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ ҚУРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА.
"Оқ ер" маҳалласида истиқомат қилувчи истеъмолчилар, Наманган туманида жойлашган 35/6 кВли "Чек" нимстанциясидан чиқувчи 6 кВли "Оқ ер" электр узатиш тармоғи орқали электр таъминотига эга.
Мазкур маҳалла фуқаролар йиғини 2022 йил "Обод қишлоқ" давлат дастури киритилган. Ҳудуддаги мавжуд 100 кВА бўлган 239-сонли трансформатор пунктига қўшимча қуввати 400 кВА бўлган 1 дона янги трансформатор ўрнатилди.
Бундан ташқари, "Оқ ер" маҳалласи "Наманган замини" кўчаларига янги 4 км масофага СИП кабелларини тортиш учун 99 дона темир бетон таянчлар тикланди.




