“Яшил макон умум йиллик” лойиҳасида кўчат экиш тадбирлари ўтказилмоқда
Наманган вилояти ҳокимлиги, Наманган туман ҳокимлиги томонидан жойларда кўчат экиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Наманган тумани замини деҳқончилик сирларини маҳорат билан ўзлаштирган ва деҳқончиликда ўз анъаналарига эга туман ҳисобланади. Деҳқонлари етиштирган мевалар ва резаворлар, иссиқхоналарда етиштириладиган маҳсулотлар бозорлари чаққон. Дам олиш куни “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва Наманган туман бўлинмаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, туман ободонлаштириш ходимлари “Нуртепа”, “Қoратепа” маҳалласида аҳоли уйларига мевали дарахт кўчатлари экиш ишларини ташкиллаштирилди. Ўрик, бодом, олма, беҳи, олча каби кўчатларни вилоят Ўрмон хўжалиги томонидан таъминлаб берилган бўлиб, сара ва серҳосил дарахт кўчатлари олиб келиб экилди.
“Нуртепа” маҳалла фуқаролар йиғини бўйича ҳоким ёрдамчиси Бобир Джураев ташаббуси билан ўтказилган кўчат экиш ишлари кўплаб шу маҳаллада яшовчи аҳоли ҳурсандчилигини таъминлади.
Шу билан бирга, “Нуртепа” ва “Қоратепа” маҳаллалари ҳудудида жойлашган қабиристони ободонлаштирилди, супурилди, бегона ўтлардан тозаланди ва 100 тупдан ортиқ қарағай дарахти кўчатлари экилди.
“Президентимиз томонларидан олға сурилган “Яшил йиллик” лойиҳасини Наманган туманида аҳоли томонидан ҳурсандчилик билан қабул қилинди. Кўчатлар экилиши билан бирга гулхоналар, томорқалар чопилиб тартибга келтирилди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан “Нуртепа”, “Қоратепа” маҳалласида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Аҳоли хонадонларига 100 тупдан ортиқ мевали дарахт кўчатлари экилди”,-деди Равшанбек Абобакиров.




