#LIVE
Бугун эрта тонгдан Наманган туманида кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди
Наманган туманининг дарвозасидан туман маркази ҳудудигача бўлган масофада катта ҳажмда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбек халқининг яхши бир урф одати бор. Баҳор фасли яқинлашгани сари меҳнаткаш халқимизнинг юмушлари яна ҳам кўпаяди. Томорқа ерларини экишга тайёрлаш, кўча бўйларини, ариқ четларини сарамжонлаш анъанага айланиб улгурган.
Шу куни бўлиб ўтаётган ободонлаштириш ишларида "Яшил макон" умуммиллий йиллик лойиҳаси доираси кўчат экиш ишларида туман обонлаштириш бўлими ходимлари, жамоатчилик вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги меҳнаткашлар жонбозлик кўрсатиб хизмат қилмоқдалар.




