"Инсон қадри учун" ғояси амалда
2022 йил 24 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Гаппаров, туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор раҳбарлари иштирокида Чағир МФЙ ҳудудида жойлашган 16-сонли умумтаълим мактабда сайёр қабул бўлиб ўтди. Ўтказилган сайёр қабулда 15 зиёд фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Фуқаролар томонидан ичимлик сув тармоғи тортиш, кўча йўлларни таъмирлаш ҳамда электр таянчларини янгилаш тўғрисида мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатларни тингланиб ечим талаб этиш масаласида тегишли ташкилотларга йўналтирилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-46-сонли Фармони ижросини таъминлаш борасида “Яшил макон” умумиллий лойиҳасини самарали ташкил қилиш мақсадида Наманган тумани Гулдиров МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсининг чап қирғоғидаги ярим орол қисмида жойлашган қаровсиз бўлган дарё ҳимоя зонасининг 15 гектар майдонига янги боғзор ташкил қилиб 25 минг туп терак ва 30 минг туп павлония ёғочбоп дарахтини экишни режалаштирган. Ҳозирда 10 мингдан ортиқ манзарали дарахтлар экилди. Кўчат экиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Гаппоров туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор раҳбарлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишди.




