2022 йил 23 февраль куни Наманган туманидаги "Golden silk " қўшма корхонасида 2022 йил пилла мавсуми бошланиши олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман ҳокими ўринбосари Дилбар Ҳошимовалар иштирок этдилар. Шу куни 53 та маҳалла фуқаролар йиғини раисининг хотин-қизлар бўйича ўринбосарларига тумандаги 193 тонна пилла режасини бажаришда пиллакорлар рўйхатини шакллантириш, уларга фермерлар орқали пилла тутиш учун шароитлар яратиш масаласи топшириғи берилди.
Шу билан бирга пилла аграномларига тутларни тўғри тақсимлаш, агротехника талабларини тушунтириш вазифаси, тут плантацияси эгаларига берилган қурт уруғларини тақсимлаш, режани тўла бажарилишини таьминлаш вазифаси юклатилди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.




