Наманган тумани Чағир маҳалласида “Маҳалладаги ёшлар етакчисининг бир куни” тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сонли қарори ижроси юзасидан Наманган туманидаги Чағир маҳалласи ёшлар етакчиси томонидан маҳалладаги ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида “Маҳалладаги ёшлар етакчисининг бир куни” шиори остида маҳалла ёшлари фестивал ташкил этилди. Фестивал жараёнида тумандаги Чағир, Гулдиров, Шўрқишлоқ, Ўлмас маҳаллаларидан 400 дан ортиқ ёшлар иштирок этдилар.
Фестивалда ёшлар ўртасида “Заковат” баҳси, “Ёш китобхон” танлови, “Ош чемпионати”, арқон тортиш , тош кўтариш, спортнинг волейбол, кураш, стол тенниси турлари бўйича беллашувлари ўтказилди. Туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида “Яшил макон” умум миллий лойиха асосида кўчатлар экилди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Поп туманидаги 07648-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Фестивал шартларида ғолибликни қўлга киритган ёшларга туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалари топширилди.




