"Ҳоким ва ёшлар” учрашуви

Наманган тумани 1-сектор ҳудудида туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви ўтказилди.

Қабулда ёшларнинг иш билан таъминлаш, тадбиркорлик қилиш учун ер ажратиш ва бошқа масалалар бўйича 23 дан ортиқ мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда ўрганиб, қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди