Наманган туман ҳокими туманимизда аҳолининг янада фаровон ҳаёт кечиришлари, турмуш шароитларини ошириш мақсадида барпо этилаётган Кичик Тошбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилаётган тижорат уйлари қурилиш жараёнлари билан танишди.
Қурувчилар билан суҳбатлашиб, улар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Шу билан бирга бинодаги сув тармоқларидаги муаммолар, канализация ўрнатишдаги ишлар бўйича соҳа мутахассислари билан мулоқотда бўлди.




