Маҳалла хотин-қизлари ўртасида спорт мусобақаси ташкил қилинди

Мамлакатимизда спорт билан шуғулланишга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармонига асосан аҳолини оммавий спорт билан шуғулланишга тарғиб қилиш ва спорт билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш белгиланган.

Наманган туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман туризм ва спорт бўлими ҳамда туман "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” да тумандаги 53 та маҳаллаларда яшовчи уюшмаган хотин-қизлар ўртасида “Спортни сев спорт билан яша” шиори остида, беш минг қадам, гимнастика, стол тенниси, шахмат-шашка ва дартс бўйича спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақада маҳаллалардан келган 154 нафар хотин-қизлар бир-бирлари билан беллашиб, ғолибликни қўлга киритдилар.

Ғолиблар туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.