Шу йил 10 февраль куни туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда қишлоқ хўжалигига алоқадор мутасадди ташкилотлар раҳбарлари тумандаги марказий ММТП да бўлдилар.
У ердаги марказлаштирилган суспензия ва гербиситлар сепиш учун мўлжалланган ОВХ пуркагич тракторлари ва ғалла ўриш комбайнларини мавсумга тайёргарлик ҳолатлари билан танишиб чиқдилар.
Соҳа мутахассисларига галдаги вазифалар хусусида кўрсатма ва топшириқлар берилди.




