Жамият тақдири ўқитувчилар қўлида
2022 йил 4 февраль куни Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов ва сектор раҳбарлари туманидаги Ўлмас маҳалла фуқаролар йиғинидаги 5- умумтаълим мактабида тумандаги барча таълим муассаларининг директорлари, мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, психологлар, кутубхоначилар билан таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар доирасида йиғилиш ўтказдилар.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 28 январда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Бунда энг аввало малакали ўқитувчи кадрлар сифатини ошириш, ўқувчиларни олий таълим даргоҳларига йўналтириш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, мактабларда моддий-техник базани ривожлантириш каби масаллалар жамланган.
Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинида жорий этилган ёшлар етакчиларига ҳудуддаги уюшмаган ёшлар учун мактабларда кечалар, давра суҳбатлари, тўгараклар ташкил этиш ҳамда мактабларнинг моддий техник базасидан фойдаланиш вазифаси қўйилди.




