Наманган туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлади.
Жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари “Наманган ҲЭТК "АЖнинг аҳоли истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида, ўта юелама билан ишлаётган 110/6 кВли"Тегирмон" нимстанциясидаги қуввати 6 300 кВА бўлган куч трансформаторни ўрнига қуввати 10 000 кВА бўлган куч трансформаторига алмаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Наманган туманининг "Қўқон қишлоқ", "Қўшчинор", "Наъмуна", "Саҳоват", "Наврўз", "Янги йўл" "Ноғайқўрғон" маҳаллаларида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришда вақтинчалик узилишлар бўлади.
Келтириб чиқарилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.




