Кексалар тажрибаси улкан меърос
Ўзбекистонда 2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб номланиши муносабати билан жойларда инсон қадрини улуғлаш ва бунда маҳалла ролини ошириш бўйича тарғибод-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминов, вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси Аҳмаджон Мукаррамов, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Дилбар Ҳошимова ва туман ҳокимлиги масъуллари иштирокида маҳаллаларнинг нуроний кексалари ва ёшлар ўртасида ажримларнинг олдини олиш, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар ишлари етакчилари ишларини мувофиқлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Бу ишларнинг мақсади маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мувофиқлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, вилоят ҳокимининг мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси таҳлил қилишдан иборат бўлди. Бунда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги Кексалар маслаҳат гуруҳи таркибидаги 5 та кичик гуруҳлар фаолиятини амалга оширишда кексалар кўмаги ва тажрибаси муҳим эканлиги кўрсатиб ўтилди.




