Жасурбек Осиё чемпионига айланди

Наманган тумани, Тепақўрғон қишлоғи, «Бозорбоши» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 2002 йилда туғилган Жасурбек Йўлдошев билан боғлиқ ажойиб хушхабар олдик. У пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ташкил этилган Осиё чемпионатида спортнинг бокс тури бўйича тожикистонлик рақиби устидан 80 килограмм вазн тоифасида ғолибликка эришди.

Жасурбек мазкур ғалабаси билан келгуси йили ўтказиладиган жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Исмига муносиб Жасурбекка, ота-онасига, устозларига юксак ғалаба муборак, умидли спортчимизга доимо омад ёр бўлсин!