“КАЙКОВУС”ДА ИШ БОШЛАНДИ
Наманган туманида олис ва оғир ҳудуд деб танлаб олинган маҳаллаларда ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш ишлари бошланди.
Наманган туманидан Кайковус ҳамда Боғ кўча МФЙлари танлаб олинган. Бугун эрта тонгдан 3-секторда жойлашган Кайковус МФЙда ишчи гуруҳи фаолиятини бошлади. Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султонов, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Наманган вилоят ҳалқ қабулҳонаси мудири Юсупов Баходир ва туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда масъул раҳбарлар иш жараёнлари билан танишиб, хонадонбай ўрганишларда бўлишди.
Маълумки, мазкур МФЙ олис ҳудуд ҳисобланади. 343 та ҳонадонда 1890 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли асосан қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик билан банд. "Кайковус" кўчасида 15.2 км. йўл бор. 4.2 км. йўлни шағаллаштириш зарур. Туман автомобиль йўллари бошқармаси ишчи-ходимлари иш бошлашди. Йўллар текисланиб, шағаллаштирилмоқда.
Шунингдек, электр таъминоти бўйича 1 та янги трансформатор, 12 та бетон таянч ва 400 м тармоқ тортилди, ичимлик сув таъминоти бўйича 1 та мавжуд сув иншоотини таъмирлаш ҳамда 4,5 км тармоқ тортиш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 300 м траншея ковланди ва 200 м Д-100 лик труба олиб келиниб тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда, суюлтирилган газ масаласидаги мурожаатлар ечимига ҳам киришилди. Тиббий хизмат бўйича мурожаатларга ўрнида амалий ечим топилмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




