14 январь-Ватан ҳимоячилари куни тантаналари муносиб нишонланди
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманган туманида ҳам 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллик байрами шодиёналари кенг нишонланди.
Туман марказидаги Хотира хиёбонида байрам муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Садритдин Мўминов ва унинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳарбийлар, нуронийлар, ёшлар вакиллари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
“Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, бахтимиз учун курашганларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Туман ҳокими Садритдин Мўминов сўзга чиқиб, юртимиз тараққиёти, фуқароларнинг фаровон ҳаёти учун олиб борилаётган самарали ислоҳотларнинг манбаи ҳам тинчлик эканлигини таъкидлаб, барчага байрам тилакларини йўллади.




