Маҳалла аҳолисининг яна бир муаммоси ҳал этилди
Мамлакатимиздаги изчил тараққиёт бунёдкорлик ишларига замин яратмоқда. Янги саноат корхоналари, таълим, тиббиёт ва спорт саройлари, қолаверса, йўллардаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.
Жумладан, Наманган тумани 4-сектор ҳудудига қарашли Чорбоғ МФЙ Боғзор кўчасидаги олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишлари бунинг яна бир тасдиғидир.
Ушбу ишларни Наманган туман ТЙФУ корхонаси томонидан маҳалланинг ички хўжалик йўлининг 600 метрига шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар замирида аҳолини рози қилиш, яшаш шароитларини янада яхшилашдан иборат.




