Нархлар байрам кайфиятини белгилайди
Шу йил 25 декабрь куни Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Янги йил байрами арафасида ташкил этилган ярмаркаларни назоратга олиш учун Тошбулоқ Деҳқон бозорида бўлди.
Бу ердаги сотувчилар томонидан сотилаётган маҳсулотларнинг нархини ўрганди. Харидорлар билан суҳбатлашиб, улар учун яратилган шарт-шароитлар, байрам режалари ҳақида мулоқот олиб борди.
Шу куни мутасадди раҳбарларга байрам кунлари ҳам нархларнинг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш бўйича топшириқлар берди.




