Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди
2021 йил 25 декабрь куни Наманган туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 34- сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 27-сонли Фармони ҳақида “Темир дафтар” асосида амалга оширилган ишлар ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида
2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат Дастурининг тумандаги ижроси юзасидан келиб чиқадиган вазифаларни тегишли ташкилотлар томонидан бажарилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021-йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорини ижроси ҳақида
Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил II- III чорак ижроси ҳақида
“Ҳудудгаз Наманган туман филиали АЖ раҳбарининг “Наманган тумани аҳолисини табиий ва суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлари тўғрисида”ги масала юзасидан ҳисоботи ҳақида
Наманган тумани 27, 31-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорлигига тавсия этилаётган номзодларни кўриб чиқиш ҳақида
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Халқ депутатлари Наманган туман кенгашининг навбатдаги сессияси ўз ишини якунлади.




