Ёшлар билан юзма юз мулоқот ўтказилди
Шу йил 24 декабрь куни Наманган туманидаги 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят давлат солиқ бошқармаси раҳбарияти ҳамда Наманган туман ҳокими Садритдин Мўминовлар тумандаги ёшлар билан ўзаро юзма-юз учрашдилар.
Дастлаб тумандаги умумтаълим мактабларига сектор раҳбарлари томонидан спорт жиҳозлари берилди.
Учрашув мулоқотда 100 дан зиёд ўғил-қизлар иштирок этдилар. Улар томонидан 23 та мурожаат йўлланди. 2 та мурожаат ўша жойнинг ўзида бартараф этилди. Қолганлари мутасадди раҳбарларга бажаришлари учун йўналтирилди.




