Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ўқув-семинарлар бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 15 ноябрдагн 05-1-3297-сон топшириғига асосан, жорий йилнинг 20 декабрь - 29 декабрь кунлари Наманган туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган “Ҳоким ёрдамчилари”га семинар-тренинглар ўтказилиши белгиланган, ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Наманган тумани ҳокимлигида “Ҳоким ёрдамчилари”га ўқув семинари бошланди.
Семинар давомида “Ҳоким ёрдамчилари” томонидан амалга оширилиши белгиланган ишлар тўғрисида назарий ва амалий дарслар ўтиш режалаштирилган.




