Маҳалла ободлиги йўлида

Шу йил 16 декабрь куни Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов ва туман ҳокими ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Дилбархон Ҳошимова, маҳалла фуқаролар йиғини раислари фаоллар биргаликда Президентимизнинг маҳалла тизимини янада ривожлантириш тамойиллари доирасида тумандаги Бозорбоши МФЙ даги "Бозорбоши", Оқбулоқ МФЙдаги "Боғ" кўчалари истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларида бўлдилар. Улар билан суҳбатлашиш жараёнларида томорқаларидан қай даражада фойдаланаётганликларининг гувоҳи бўлдилар.

Иссиқхоналарда етиштирилаётган сабзавот ва цитрус мевалари, парранда, қўйчилик, асаларичилик билан шуғулланаётган хонадон эгаларига ўз миннатдорчилик ларини билдирдилар.

Ташриф давомида ҳар бир хонадонларда ток кўчатлари, кўча томонга бодом кўчатлари экишлари бўйича топшириқлар бердилар.