“Улуғ халқ қудрати жўш урган замон”
Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Тепақўрғон Маданият марказида “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон” шиори остида “Мадҳингни куйлайман Ватан” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Унда туман ҳокими С.Мўминов, туман ҳокими ўринбосари О.Саидазимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари О.Халилова ва ёшлар вакиллари иштирок этдилар.
Тадбир аввалида туман ҳокими раҳбарлигида Давлат Мадҳияси куйланди. Шундан сўнг 4-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам тадбири намойиш этилди. Тадбир якунидан фаол иштирок этган ёшлар туман ҳокимлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан тайёрланган ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.




