МАДҲИЯМИЗ МАДҲИ УЧУН ЯНГРАР ЗЎР САДО!

“Ҳар тонг ўзи – Афлотун. Ҳар тонгни Ватан мадҳи билан қарши олиш эса – бахт. Бу бахт Ватан осмонининг тинч ва мусаффолигидан нишона. Бу қўшиқнинг ҳар тонгги жарангги, ватандошлар омонлигидан, улар яна бир тонгни – янги кунни савқи-шукроналик билан кутиб олаётганликларидан мужда. Бу қўшиқнинг ҳар сатри-садоси миллион-миллион қалбларда шу муқаддас ватанга фахру ифтихор уйғотаётганидан дарак.

Унинг мардонавор ва соҳир оҳанги бу Янги Ўзбекистонни янги марралар сари чорлаётганидан хабар” Мадҳиямиз қабул қилинган кун муносабати билан билан ўтказилган тадбирларда барча МТТ тарбияланувчилари, шунингдек, барча мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритувчи педагог ходимлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадхияси ижро этилди.