Наманган туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда: Муаммо ва ечим

2021 йил 7 Декабр куни Наманган туманидаги Қумқўрғон МФЙ ҳудудидаги 3-сектор биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов, туман ИИБ бошлиғи Музаффар Нўъманов ва туман халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметовлар фуқаролар билан уларнинг мурожаатлари бўйича қабул ўтказмоқда.

Ўтказилаётган фуқаролар қабулида, тумандаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мутасаддилари иштирок этмоқда.