Томорқадан намунали фойдаланишнинг Наманган тумани тажрибаси
Бугун, 4 декабрь куни Наманган туманида қишлоқ хўжалигида кузги-қишки агротехник тадбирларни амалга оширилиши, маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш бўйича вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтмоқда.
Унда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов, вилоят секторлар раҳбарлари, барча туман (шаҳар) ҳокимлари, туман (шаҳар)лардаги секторлар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Иштирокчилар дастлаб Нўғайқўрғон маҳалласидаги аҳоли хонадонларидаги томорқаларда етиштирилаётган маҳсулотлар, кўчатчилик, боғдорчилик ишлари билан яқиндан танишишди.
Маҳалла кўчаларининг ободлиги, сарамжон саришталиги эътироф этилди




