Меҳр-мурувват кўрсатилди

Бугун 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни, кўплаб мамлакатларда ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларнинг кўнглигини кўтариш ишлари амалга оширилади.

Ўзбекистонда, хусусан Наманган туманида ногиронлиги бор оилаларга доимий эътибор қаратиб келинмоқда, уларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш, ногиронлик аравачаларини топшириш, протез-ортопедия маҳсулотлари билан таъминлаш каби кўплаб эътибор ва ҳурмат кўрсатилмоқда.

Ҳар бир миллатда эзгулик, инсонпарварлик каби қадриятлар мавжуд бўлади, кейинги йилларда бу қадриятлар юртимизда янада равнақ топиб бормоқда. Айниқса, ўзгалар ёрдамига мухтож бўлганларга мурувват кўрсатиш орқали кўнгилларни шод қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Ногиронлар куни муносабати билан тумандаги "Осиё" тантаналар мажмуасида Наманган туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими, тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида бир пиёла чой устида тадбир дастурхони ташкил этилди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi