Улуғ халқ қудрати жўш урган замон

Матбуот анжумани ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими таклифлари қўллаб-қувватланди: Дават мадҳияси қабул қилинган кунда бир пайтда вилоят бўйлаб барча юртдошларимиз мадҳия ижро этадилар.

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг мажлислар залида “Улуғ халқ қудрати жўш урган замон!” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган тадбирлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ёшларда Ватанга муҳаббат, бой тарихимизга, миллий ўзлигимизга чуқур ҳурматни шакллантиришда, фарзандларимизнинг ҳар томонлама баркамол ва етук инсонлар бўлиб вояга этишида муҳим тарбиявий восита ҳисобланади.

Шу муносабат билан Давлат мадҳияси қабул қилинган кунни янгича кўринишда ва кўтаринки рухда ўтказиш ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича ўтказиладиган тадбирлар юзасидан анжуман иштирокчиларига маълумот бериб ўтилди.