онлине
Наманган туманида фуқаролар қабули бўлиб ўтмоқда.
2021 йил 2 ноябр куни Наманган тумани Шўрқишлоқ МФЙ ҳудудидаги 1- сектор биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов ва туман Халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметовлар фуқаролар билан уларнинг мурожаатлари бўйича қабул ўтказмоқда.
Ўтказилаётган фуқаролар қабулида, тумандаги барча хизмат кўрсатувчи ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда мутасаддилари иштирок этмоқда.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.




