"Сиёсий-маърифат соати"
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган ушбу ўқувда ҳокимлик аппарати ходимлари, туман ҳокимлигининг бўлимлари бошлиқлари иштирок этмоқдалар.
"Сиёсий-маърифат соати"да энг муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилмоқда.
Жумладан:
Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти);
Президент сайловида овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
Тил – миллатнинг хазинаси. Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам қисқача маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув соати Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube даги расмий саҳифаси орқали берилмоқда.




