Айни дамда Наманган туман ҳокимлиги аппарати ходимлари навбатдаги "Сиёсий (Маърифат) соати"да иштирок этмоқдалар.

Мазкур ўқув Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Давлат хизматчиларининг сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий билимини ошириш мақсадида ташкил этилган. “Сиёсий (Маърифат) соати”да сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳланиб, юртимиз ва дунёда содир бўлаётган аҳамиятга молик воқеалар билан таништирилиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ёритилиб берилмоқда.“Сиёсий (Маърифат) соати” Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube даги расмий саҳифаси орқали онлайн берилмоқда.