Навбатдаги "Сиёсий маърифат соати"
Бугун, 30 сентябрь куни Давлат бошқаруви академияси томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.
Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этиб келинмоқда.
Наманган туман ҳокимлигида ўтказилаётган ўқув соатида бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот берилмоқда. Хусусан, Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишмоқда:
Устоз ота каби улуғ
Сайловолди ташвиқоти
Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Ушбу иш ҳафтасидаги жума дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли мазкур сиёсий соат пайшанбага кўчирилди.




